Ўзбекистонда талабалар учун 12 қаватли тураржой биноси қурилмоқда — видео

© Наманганский инженерно-строительный институтНаманганда 12 қаватли талабалар турар-жойи биноси қурилмоқда.
Наманганда 12 қаватли талабалар турар-жойи биноси қурилмоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Oбуна бўлиш
Турар жой 1000 ўринли. Уни қуришга 86 млрд 300 млн сўм сарфланади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Наманганда 12 қаватли талабалар тураржойи биноси қурилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Ислом Каримов кўчасидаги талабалар турар-жойи ҳудудида 12 қаватли тураржой биноси қурилмоқда.

“Умумий лойиҳа қиймати 86 млрд 300 млн сўм. Тураржой биноси 1000 ўринли”, - дейилади хабарда.

“Nifrit impeks” МЧЖ томонидан мазкур бино қурилиши 2023 йил охирига қадар якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Институт тасарруфида ҳозирги кунда 2 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, уларнинг умумий сиғими 800 ўринни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ишга тушгани маълум қилинганди. Марказда кўнгилли лидер ёшлар ҳамда тюторлар фаолият юритиб, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонлари билан таъминланишини назорат қиладилар, уларга амалий ёрдам беришди.
Янгиликлар лентаси
0