Қон босими пасайганда уни дорисиз қандай кўтариш мумкин — шифокор жавоби

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишҚон босимини ўлчаш.
Қон босимини ўлчаш. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Oбуна бўлиш
Уй шароитида шўр балиқ, зираворлар билан ишлов берилган гуруч истеъмол қилиш, қаҳва ичиш қон босимини оширади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Қон босими касаллигига чалинган беморлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов маълум қилди.
“Албатта. Бироқ гипотония белгилари кузатилганда, энг аввало, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда бирон бир яширин кечаётган жиддий касалликни ўтказиб юбориш мумкин”, — дейди мутахассис.
Шунингдек, гипотониклар ҳар куни бошқаларга нисбатан 2-3 стакан кўпроқ сув ичишга одатланишлари керак. Спорт билан шуғулланиш ҳам қон босими пасайишининг олдини олишга ёрдам беради. Бунинг учун пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйинлар билан машғул бўлиш лозим. Бу эса организмда қон айланишини яхшилаб, тана аъзоларининг бир маромда ишлашини таъминлайди.
Қулоқларнинг оғриқли нуқтаси ва қўл ва оёқлардаги бармоқлар учини уқалаш ҳам организм фаолиятига ижобий таъсир этади.
“Бундан ташқари, ушбу касалликка чалинган беморлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Айниқса, гипотонияда сули ёрмаси ва гречихадан тайёрланган бўтқалар жуда фойдали. Лекин хамир ва ёғли овқатларни камроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ”, дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, уй шароитида шўр балиқ, зираворлар билан ишлов берилган гуруч истеъмол қилиш, қаҳва ичиш (қачонки уни кам истеъмол қиладиган инсонлар ичганда) қон босимини оширади.
Бироқ шўр маҳсулотлар билангина қон босимини кўтариш тўғри эмас. Боиси натрий юрак етишмовчилиги (айниқса, ёши катта инсонларда) ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0