Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди — видео

© Министерство транспорта Республики УзбекистанЎзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент – Будапешт ўртасидаги мунтазам авиақатновлар “Qanot sharq” авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир маротаба амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Кеча, 20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент – Будапешт йўналишида амалга оширилган илк парвозда йўловчилар билан бир қаторда Ўзбекистон авиация маъмурияти вакилларидан иборат делегация Венгрияга ташриф буюрди.
Ференс Лист номидаги халқаро аэропортда илк рейс тантанали равишда кутиб олинди. Ташриф давомида Венгрия фуқаро авиация бошқармаси бош директори Мате Лоуингер билан музокаралар бўлиб ўтди.
Тошкент – Будапешт ўртасидаги мунтазам авиақатновлар “Qanot sharq” авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир маротаба амалга оширилади. Рейслар Airbus A-320 ҳаво кемасида бажарилади.
Янгиликлар лентаси
0