Ўзбекистондаги энг йирик газ омборининг ҳажми икки баравар оширилади

© Пресс-служба "Узбекнефтегаза"Газоперерабатывающий завод в Газли. Архивное фото
Газоперерабатывающий завод в Газли. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2023
Oбуна бўлиш
2025 йилга қадар Газли ер ости газ омбори ҳажми 6 миллиард куб метргача кенгайтирилади.
ТОШКEНТ, 21 авг — Sputnik. "Gazli Gaz Storage" МЧЖ Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси 2025 йилга бориб Бухоро вилоятидаги Ўзбекистондаги энг йирик ер ости газ омбори "Газли" қувватини икки баробарга оширади, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.
Умумий қиймати 850 миллион долларга тенг бўлган лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.
2020-2025 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда омборхона мавжуд 3 миллиард куб метр табиий газдан 6 миллиард куб метргача кенгайтирилади, дейди қўшма корхона бош муҳандиси Муҳаммад Саидазимов.
Иккинчи босқичда газ сақлаш қуввати 10 миллиард куб метр газга етказилади.
2023 йилнинг октябрь ойига қадар "Газли" газ омборида газ ва нефть борлиги бўйича қўшимча қидирув ишларини олиб бориш, сўнгра конни қўшимча ўзлаштириш ва ер ости омборини кенгайтириш режалаштирилган.
Саидазимовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мутахассислар кучайтирувчи компрессор станциясини қуриш ишларини якунига етказган. Бу куз-қиш мавсумида республика газ узатиш тизимида табиий газнинг мавсумий нотекис сарфланишини қоплаш имконини беради. Шунингдек, улар 70 дан ортиқ янги қудуқларни бурғулашди, ҳозирда Газли конидаги қудуқларнинг умумий сони 352 тани ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг иккинчи ярмида 30 миллиард куб метр газ қазиб олиш, ер ости газ омборлари захираларини камида 3,5 миллиард куб метрга етказиш, куз-қиш даврида энергия тизимининг барқарорлигини таъминлаш учун 41 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш вазифасини қўйган эди.
"Gazli Gaz Storage" қўшма корхонаси Ўзбекистон президентининг 2018 йил октябрдаги қарорига асосан Бухоро вилоятидаги “Газли” ЕОО иншоотини реконструкция қилиш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Қўшма корхонанинг таъсисчилари "Ўзтрансгаз" АЖ ва Россиянинг "Форус" АЖ ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0