Бразилия президенти БРИКС кенгайишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

© AP Photo / Eraldo PeresраЛуис Инасиу Лула да Силва
Луис Инасиу Лула да Силва  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Лула да Силва кенгайиш учун бирлашмага янги регламент лозимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва БРИКС сафи кенгайишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Ўйлайманки, бу учрашувда (Йоханнесбургдаги БРИКС саммитида – таҳр.) янги мамлакатлар қўшилиши масаласи юзасидан бирор бир муҳим қарорлар қабул қилинади”, - деди у.
Бразилия етакчисининг сўзларига кўра, бу ҳам бирлашма, ҳам “бешлик” томонидан тузилган БРИКС Янги тараққиёт банки мустаҳкамланишига имкон беради.
Луис Инасиу Лула да Силва кенгайиш учун бирлашмага янги регламент лозимлигини таъкидлади.
Аввалроқ Хитой БРИКС кенгайиши ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
Бугунги кунда БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштиради. Сўнгги пайтларда бу ташкилотга аъзо бўлиш истагини билдирган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср шулардан жумласидан.
БРИКС саммити 22-24 август кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтади. У ерга Хитой, Ҳиндистон, Бразилия етакчилари ташриф буюрган. Россия номидан эса мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашади. Россия президенти Владимир Путин саммитда онлайн иштирок этишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0