Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаОлий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси.
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Сенаторлар ўсимликларни ҳимоя қилиш, ижара ва лизинг муносабатлари, соғлиқни сақлаш ҳамда ер қаърига оид қонун ҳужжатларини кўриб чиқишади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Унда қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Кун тартибига киритилган қонунлар:
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги
“Ер қаъри тўғрисида”ги.
Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни ўтказилган эди. Унда сенаторлар 10 дан ортиқ масалаларни муҳокам қилишган.
Янгиликлар лентаси
0