"Silk Avia" маҳаллий парвозлар учун чипталарга чегирмалар эълон қилди

© Sputnik / Алексей ФилипповАэропортдаги йўловчи.
Аэропортдаги йўловчи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
"Silk Avia" авиакомпанияси 1 сентябрдан 3 сентябргача барча йўналишлар учун чегирмалар даврини узайтирди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Мустақиллик куни муносабати билан "Silk Avia" авиакомпанияси чипталарга чегирмалар эълон қилади, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
Айтилишича, 1 сентябрдан 3 сентябргача компания барча йўналишлар учун чегирмалар даврини узайтиради. Шунингдек, бюджет чипталар сонини кўпайтиради.

“Байрам кунлари Бухорога 223 минг сўмга, Наманган ёки Фарғонага 131 минг сўмга, Самарқандга 157 минг сўмга етиб олиш мумкин бўлади”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, "Silk Avia"да учта тариф мавжуд. Оддий тарифида фақат 5 кг қўл юки тақдим этилади — юклар махсус ўлчамга мос келиши керак — 40 см х 30 см х 20 см. Осон тарифида ҳам чипталар қайтарилмайди, лекин қайта брон қилиш ва 10 кг гача қўшимча багаж олиш имконияти мавжуд. Омад тарифига 20 кг гача юк, қайта брон қилиш ва чиптани қайтариш киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Silk Avia" 1 августдан 31 августгача барча йўналишларга чипталар нархини пасайтирган эди. "Silk Avia" 1 июндан янги йўналишларга парвозларни йўлга қўйди. Авиаташувчининг расмий сайти ва аэропортларда жойлашган кассаларда 25 май куни чипталар сотуви бошланди.
Янгиликлар лентаси
0