Болани мактабга тайёрлаш неча пулга тушади — харажатлар калькулятори 2023

© SputnikСколько стоит собрать ребенка в школу в Узбекистане в 2023 году.
Сколько стоит собрать ребенка в школу в Узбекистане в 2023 году. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Oбуна бўлиш
Янги ўқув йилига саноқли кунлар қолди. Айни кунларда ота-оналар мактаб анжомлари ва кийим-кечакларни сотиб олишни бошлаган. Sputnik мухбири Ўзбекистонда 2023 йилда болани мактабга тайёрлаш қанчага тушишини аниқлади.
Ўқув қуроллари нархи 500 сўмдан (китоб муқоваси) 250 000 сўмгача (портфель), 12 варақли дафтар 2-3 минг сўм, шарикли ручка 500-4 минг сўм, кундалик 4-42 минг сўмга тушади.
Мактаб формасига келсак, ўғил болалар учун кўйлак нархи 210 минг сўм, шим 200 минг сўм, пойабзал нархи 450 минг сўмгача етиши мумкин. Қизлар учун блузка 100-200 минг сўм, юбка 162-250 минг сўм, кофта 182-400 минг сўм, пойабзал 140-360 минг сўмгача туради.
Эслатиб ўтамиз, барча маълумотлар Ўзбекистон бозорлари ва мактаб ярмаркаларида тўпланган, кўрсатилган нархлар якуний эмас. Савдо марказларида шунга ўхшаш товарларнинг нархи сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.
Сотувчиларнинг сўзларига кўра, ота-оналар мактаб бошланишига 1-2 ҳафта қолганда ўқув қуролларини харид қилишда энг фаол бўлишади. Мамлакат бўйлаб очилган махсус мактаб ярмаркаларида, бозорлар ва интернет-дўконларда канцелярия буюмларини харид қилишингиз ва ўқувчиларга кийим-кечак сотиб олишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0