Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 25 августнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишОператоры БпЛА ЦВО проходят обучение в применении "агитационных дронов" в зоне проведения СВО.
Операторы БпЛА ЦВО проходят обучение в применении агитационных дронов в зоне проведения СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўтган кун давомида Россия қўшин гуруҳлари Донецк, Купянск, Запорожье, Жанублий Донецк ва Красний Лиман йўналишларида УҚКнинг 13та ҳужумини қайтарди. Душман 600 дан ортиқ аскарини йўқотиб чекинишга мажбур бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 25 август ҳисоботи:

Россия ҳарбий-денгиз кучлари ўтган тунда Украина қуролли кучлари фойдаланган порт инфратузилмаси обектига қарши юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар ёрдамида зарба берди. Зарбалар нишонга етиб борди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи Зализнянское, Клешеевка ва Старомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг учта ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Кун давомида душман йўқотишлари (ҳалок бўлган ва яраланганлар) 260 нафар ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита БМП, иккита автомобиль, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва иккита Д-20 гаубицаси бўлди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилояти Синковка ва ЛХРнинг Сергеевка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 47-механизациялашган ва 68-егерь бригадаларининг учта ҳужумни қайтарди. Ўтган кун давомида ушбу йўналишда 50 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита танк, учта БМП, иккита пикап ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Запороже йўналишида рус бўлинмалари артиллерия ёрдамида душманнинг бешта ҳужумини қайтарди. душман йўқотишлари 110 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, иккита Bradley БМПси ва иккита "Стрйкер" БТРи (АҚШда ишлаб чиқарилган), тўртта автомашина, М777 артиллерия тизими (АҚШ), шунингдек, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган иккита FH-70 тўпларини ташкил қилди. Работино қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донетск йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи ДХРнинг Сладкон аҳоли пункти ҳудудида душман ҳужумини қайтарди. Урожайное аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 38-денгиз пиёдалари бригадасига зарба берилди. Запороже вилоятининг Приютное аҳоли пункти ҳудудида УҚК 31-денгиз пиёдалари бригадасининг иккита диверсион-разведка гуруҳи фаолияти тўхтатилди. Ушбу йўналишда жанглар натижасида 125 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, иккита "Мста-Б" ва Д- 20 гаубицалари, ўзиюрар "Гвоздика" артиллерия мосламаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқилган АN/TPQ-36 артиллерияга қарши радар йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ЛХРнинг Кузмино посёлкасида УҚКнинг 42-механиклаштирилган бригадаси ҳужумини қайтарди. Бундан ташқари, ЛХРнинг Червоная Диброва, ДХРнинг Торское ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 63-, 67-механизациялашган бригадалари ва Миллий гвардиянинг 5-бригадаси бўлинмаларига артиллерия зарбаси берилди. Кун давомида душман йўқотишлари 80 нафар ҳарбий хизматчи, тўртта зирҳли жанговар машина ва иккита юк машинасини ташкил этди.
Херсон йўналишида артиллерия зарбаси натижасида 50 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, шунингдек, Мста-Б ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси 147та туманда УҚКнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди. Россия қирувчи самолёти Семёновка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётини уриб туширди.
Ҳаво мудофаа кучлари томонидан Херсон вилояти, Золотая Балка аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг Су-25 ҳужумчи самолёти уриб туширилди. Кун давомида бешта АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив ўточар тизими ракеталари ва HARM радарга қарши ракетаси ва битта С-200 зенит ракетаси тутиб олинди.
Бундан ташқари, кун давомида Харков вилояти Олшана, ЛХРнинг Шишково, ДХРнинг Берестовое, Голмовский, Запорожье вилоятининг Василевка, Сладкая Балка, Инженерное ва Жовтневое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 73та учувчисиз аппарати радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида уриб туширилди ва бостирилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 464 та самолёт, 246 та вертолёт, 6085 та учувчисиз учиш аппарати, 433 та зенит-ракета комплекси, 11492 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1144 та реактив тизимлар жанговар техникаси, 6042 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12424 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0