Россия яна бир бор НАТОни Киевга ҳомийлик қилишни бас қилишга чақирди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишРоссия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия яна НАТО давлатларини Киевга қурол-яроғ юборишни тўхтатишга чақиради — Захарова.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россия НАТО давлатлари раҳбариятини Киевга қурол-яроғ қуйишни тўхтатишга ва “ўз уйи” ҳақида ўйлашга чақирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.
Қайд этилишича, Россия ва Украинадаги тинч аҳолининг азоб-уқубатларига қарамай, АҚШ ва унинг сателлитлари Киевдаги неонацистлар режимига қурол-яроғ юборишда давом этмоқда.
У ўз сўзида “энди биз ғарбликлар ва уларнинг киевлик ҳимоячилари қандай янги ҳийла ишлатаётганини кузатяпмиз”, дея қайд этди.
“Ғарбда одамлар ўз давлатларининг расмийлари томонидан Киевга юборилган, ўз фуқаролари ҳаётини яхшилашга сарфланиши мумкин бўлган миллиардлаб долларлар қаерга кетаётганидан ташвишланиш тобора ортиб бораётгани табиий. Россия яна бир бор НАТО давлатлари раҳбариятини Владимир Зеленскийнинг неонацистлар режимига ўйламасдан ва масъулиятсиз равишда қурол-яроғ юбориш ўрнига, ўз уйида иш юритишга ва ўз халқининг овозига қулоқ солишга чақиради”, дейди у.
Қўшимча қилинишича, улар Россияга қарши коалиция тузиб, унга Глобал Жануб давлатларидан Россия шерикларини жалб қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0