Баҳодир Жалолов нигериялик рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди — видео

© ИнстаграмБаҳодир Жалолов
Баҳодир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2023
Oбуна бўлиш
Баҳодир Жалолов бокс оқшомининг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Бугун, 27 август куни ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов нигериялик Онореде Эҳваремега қарши рингга кўтарилди.

Баҳодир Жалолов АҚШнинг Оклахома штатида ўтказилган бокс оқшомининг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва ғалаба қозонди.

Шу тариқа Жалолов профессионал рингдаги 13-ғалабасини нишонлади.
Баҳодир Жалолов профессионал боксда 12 марта рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида рақибини муддатидан олдин мағлуб этган. Эҳвареме эса 22 та жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган, 2 марта мағлуб бўлган ва 19 марта жангларни муддатидан олдин ғалаба билан якунлаган.
Янгиликлар лентаси
0