Ўзбекистон Ҳинд океани портларига чиқишни режалаштирмоқда

© Министерство транспорта Республики УзбекистанЎзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистонда
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистонда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистон ҳудуди орқали транзит ва юкларни бошқа йўналишларга олиб ўтишдаги чекловларни олиб ташлаш имкониятларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистон - Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов давлат раҳбарининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев билан биргаликда Афғонистонда бўлиб, буни муҳокама қилди.
Ташриф давомида Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Мулло Ҳамидулло Охунзода билан биргаликда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" автомобиль йўналиши харитаси бўйича экспедиция бўлиб ўтди.
“Икки томонлама мулоқот чоғида Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт йўлагини шакллантириш, икки давлатнинг транспорт логистика корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Томонлар, шунингдек, халқаро автомобиль ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан, Афғонистон ҳудуди орқали транзит ва юкларни бошқа йўналишларга олиб ўтишдаги чекловларни олиб ташлаш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки давлат ўртасида транзит юк ташишни ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0