Денгиз кучлари ядровий тўхтатувчи кучларининг ажралмас қисмига айланади — Ким Чен Ин

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишШимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Ким Чен Ин: Корея ярим оролининг сувлари АҚШ ва бошқа кучларнинг ҳаракатлари туфайли “ядро уруши хавфи бўлган энг беқарор сувлар”га айланган.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Корея халқ армиясининг денгиз кучлари мамлакат ядровий тўхтатувчи кучларининг ажралмас қисмига айланади. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости мамлакатнинг марказий ахборот агентлигига таяниб.
Қайд этилганидек, Шимолий Корея етакчиси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигига ташриф буюрди ва мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари байрами муносабати билан табрик нутқи сўзлади.
“Давлат ядро кучларини қуриш йўналишида кўрсатилган тактик ядро қуроли билан операцияларни кенгайтириш сиёсатига мувофиқ турли хизматлар бўлинмалари янги қуроллар билан жиҳозланишини таъкидлаб, КХДР Ҳарбий-денгиз кучлари стратегик бурчни бажариб, давлат ядровий тўхтатувчининг таркибий қисмига айланишини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, Корея ярим оролининг сувлари АҚШ ва бошқа кучларнинг ҳаракатлари туфайли “ядро уруши хавфи бўлган энг беқарор сувлар”га айланган.
Янгиликлар лентаси
0