Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди

© Sputnik / Актан ТемиркановЎзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Эрон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида “Йўл харитаси” имзоланди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон Ташқи ишлар вазирликлари ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди, дея хабар берди вазир Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан онлайн учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, учрашувда ҳамкорликнинг сиёсатдан тортиб иқтисодий дипломатиягача бўлган барча жабҳалари муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон ва Эрон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки томонлама муносабатларимизни янада ривожлантиришга қаратилган ва биргаликда ҳал этишимиз лозим бўлган асосий вазифалар белгиланган “Йўл харитаси”ни имзоладик”, - деб ёзади Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Эрон Ислом Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги тадқиқот, таълим ташкилоти (AREEO) раҳбари Мохтаба Хаямм Некои билан учрашган эди. Унда 7 нафар ўзбекистонлик ёш олимларни ташкилотнинг таълим ва тадқиқот марказларида стажировкасини ташкил этишга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0