Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари Херсон яқинида Украина ҚКнинг ҳарбий техника омборини йўқ қилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРоссиянинг "Гиацинт-С" артиллерияси
Россиянинг Гиацинт-С артиллерияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли Кучлари Херсон яқинидаги Украина Қуролли Кучлари ва “Град” ҳарбий техникаси сақланган омборни йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. “Днепр” қўшинлари гуруҳи аскарлари бир кун ичида Херсон яқинидаги Украина Қуролли кучларининг қурол-яроғи ва ҳарбий техникаси, “Град” сақланган ангарини йўқ қилди, деб хабар берди вазиятдан хабардор РИА Новости манбаси.

"Херсон йўналиши бўйича "Днепр" қўшинлари гуруҳининг зарбаси натижасида қуйидагилар йўқ қилинди: Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан бирининг қурол-яроғ ва ҳарбий техникаси бўлган ангар, 8 нафар ҳарбий хизматчи йўқ қилинди, 11 нафари яраланди, 13 та машина яроқсиз ҳолатга келтирилди, “Град” уч кишидан иборат экипаж ва ўқ-дорилар билан", — деди манба.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Каховка йўналишида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан бирининг вақтинчалик жойлаштириш нуқтасига зарба берилди, 16 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, тўртта автомобил ишдан чиқарилди.
Днепрнинг бўйида жойлашган Херсон ороллари ҳудудида Россия ҳарбийлари бошқа душман бўлинмаси позициясини ўққа тутдилар. Душманнинг йўқотишлари 9 кишини ва ўқ-дорилар билан 120 мм миномётни ташкил этди.
Мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, бир суткада Украина Қуролли кучлари Херсон йўналишида 35 кишини, 3 та техникасини, АҚШда ишлаб чиқарилган М109 Paladin ўзиюрар артиллерия мосламасини, шунингдек, иккита Д-30 гаубицасини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0