Путин ва Эрдоған учрашуви қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишВладимир Путин ва Режеп Тайип Эрдоған
Владимир Путин ва Режеп Тайип Эрдоған - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2023
Oбуна бўлиш
Икки давлат раҳбарининг музокаралари Сочида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 4 сентябрь куни Сочида туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳақиқатдан, музокаралар душанба куни бўлиб ўтади, улар Сочида бўлиб ўтади, кун ўртасида”, - деди Кремль вакили. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Бу Россия ва Туркия етакчиларининг дон битими амал қилиш муддати туганганлан кейин биринчи учрашуви бўлади. Олдинги сафар улар 2022 йил 13 октябрь куни Остонада юзма-юз учрашишган эди. Улар телефон орқали мунтазам мулоқот қилиб келишган. Путин ва Эрдоғаннинг охирги телефон суҳбати 2 август куни бўлиб ўтган.
Сергей Лавров ва Ҳакан Фидан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2023
Россия ва Туркия ТИВ раҳбарлари президентларнинг бўлажак учрашувини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0