Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллади

Oбуна бўлиш
Истанбулда ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVIII жаҳон чемпионати ва аёллар ўртасида IX жаҳон чемпионати совринларнинг биринчи тўплами учун курашлар бошланди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда ўтаётган ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVIII жаҳон чемпионати ва аёллар ўртасида IX жаҳон чемпионати совринларнинг биринчи тўплами учун курашлар бошланди.
© пресс-службы МЧС
Сборная Узбекистана добилась исторического результата на Чемпионате мира - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© пресс-службы МЧС
Сборная Узбекистана добилась исторического результата на Чемпионате мира - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© пресс-службы МЧС
Сборная Узбекистана добилась исторического результата на Чемпионате мира - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© пресс-службы МЧС
Сборная Узбекистана добилась исторического результата на Чемпионате мира - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Спортчилар 4 тур бўйича ғолиб ва совриндор ўринлар учун кураш олиб боришди.
“Турнирнинг эркаклар ўртасида ўқув минораси қаватларига ишғол қилиш нарвони орқали кўтарилиш бўйича эркаклар терма жамоамиз ўз тарихида илк бор умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади”, дейилади хабарда.
Мутахассислар фикрича Ўзбекистон терма жамоаси турнир фаворитлари қаторидан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Самарқандда ўтказилган Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллаган эди. Мусобақа давомида 30 га яқин давлатларнинг жамоалари "NEXIA 3" русумидаги 2 та автомобил ҳамда 60 та медаллар тўплами учун ўзаро баҳс олиб борди.
Янгиликлар лентаси
0