Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди

© Depositphotos.com / DimaberkutРуки над клавиатурой
Руки над клавиатурой  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Тўрт нафар ўзбекистонлик ўқувчи Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида иштирок этди.
Олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди.
© Министерство дошкольного и школьного образованияСборная Узбекистана впервые в истории завоевала медали на Международной олимпиаде по информатике
Сборная Узбекистана впервые в истории завоевала медали на Международной олимпиаде по информатике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2023
Ғолиб ўқувчилар:
Дилёрбек Валижонов - Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси (бронза);
Дилшодбек Хўжаев - Тошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси (бронза).
© Министерство дошкольного и школьного образованияСборная Узбекистана впервые в истории завоевала медали на Международной олимпиаде по информатике
Сборная Узбекистана впервые в истории завоевала медали на Международной олимпиаде по информатике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2023
Жорий йилда мазкур Халқаро олимпиадага Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда юқори даражада тайёргарлик кўрилди.
Илк бор терма жамоа аъзоларини тайёрлаш учун халқаро тренер жалб қилинди. Информатика олимпиадаси олтин медали соҳиби, Польша ёшлар информатика олимпиадаси бош координатори Бартосз Костка томонидан 10 кун давомида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган интеллектуал оромгоҳ мажмуасида ўқувчилар тайёрланди.
Ўзбекистон президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.
Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса, лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.
Янгиликлар лентаси
0