АҚШ Адлия вазирлиги Россиянинг музлатилган активларини Киевга ўтказиб бермоқчи

© AP Photo / Andrew HarnikАҚШ адлия вазирлиги биноси.
АҚШ адлия вазирлиги биноси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Адлия вазирлиги музлатилган Россия активларининг 1 миллиард долларини Украинага ўтказишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. АҚШ Адлия вазирлиги халқаро санкциялар остига тушган бир миллиард доллардан ортиқ бўлган Россия активларидан Украина эҳтиёжлари учун фойдаланишга рухсат сўрамоқда, деди АҚШ бош прокурори ўринбосари Лиза Монако CBS News телеканалига берган интервьюсида. РИА Новости
"Биз Конгрессдан олинган маблағларни Украина халқи манфаати учун ишлатишга рухсат сўраяпмиз", - деди Монако CBS News телеканалига берган интервьюсида Россиянинг музлатилган активларининг келажакдаги тақдири ҳақидаги саволга жавобан.
Аввалроқ Оқ уй беш давлат миллий хавфсизлик маслаҳатчилари йиғилиши якунларига кўра, Россиянинг АҚШ, Франция, Германия, Италия ва Буюк Британиядаги активлари Россия Киевга етказилган “зарар”ни қопламагунча музлатиб қўйилганлигини маълум қилганди. Бундан ташқари, беш иттифоқчи давлат вакиллари Украинани Россияга қарши курашда "керак бўлган вақтгача" қўллаб-қувватлашни давом эттириш, шунингдек, унинг тикланишига ҳисса қўшиш ниятларини тасдиқладилар.
Ғарб Россиянинг Украинадаги ҳарбий операция муносабати билан Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Европа Иттифоқи ўтган йилнинг феврал ойидан бери Россияга қарши ўнта санкциялар пакетини кучга киритди. Россия президенти Владимир Путин мамлакатни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини бир неча бор таъкидлаган. Москва мамлакат санкциялар босимига бардош беришини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0