Си Цзиньпин G20 саммитида қатнашмаслигидан Байденнинг ҳафсаласи пир бўлди - ОАВ

© AP Photo / Evan VucciЖо Байден
Жо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Oбуна бўлиш
Навбатдаги G20 саммити 9-11 сентябрь кунлари Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпин Ҳиндистондаги G20 саммитига келмаслиги мумкинлигидан афсус билдирди, хабар берди “Reuters”.
“Ҳафсалам пир бўлди... Лекин мен у билан учрашмоқчиман”, — деган Байден.
Жума куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбинь брифингда Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Ҳиндистондаги G20 саммитига бориш ёки бормаслиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.
Аввалроқ АҚШ президенти Хитой раҳбари Си Цзиньпин сентябрь ойида G20 саммитида иштирок этиш учун Нью-Деҳлига шахсан ташриф буюришига умид билдирган эди.
Навбатдаги G20 саммити 9-11 сентябрь кунлари Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтади. Унда Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0