АҚШ Minuteman III баллистик ракетасини синовдан ўтказди — фото

© AP Photo / Ian DudleyПуск ракеты Minuteman 3. Архивное фото
Пуск ракеты Minuteman 3. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини учирди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун, чоршанба куни АҚШ “Ванденберг” космик кучлари базасидан Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг глобал зарба бериш қўмондонлиги томонидан 6 сентябр, чоршанба куни соат 1.26 (Москва вақти билан 11.26 – таҳр.) да “Ванденберг” космик кучлари базасидан жанговар каллаксиз Minuteman III қитъалараро баллистик ракетанинг синови амалга оширилди, — дейилган база баёнотида.

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари глобал зарбалар қўмондонлиги Minuteman III ракетасининг учирилишини тизимнинг хавфсизлиги, самарадорлиги ва тайёргарлиги синови деб атади.
Бир кун олдин Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер Minuteman III ракетаси учирилганини эълон қилиб, унинг мақсади АҚШ ядровий кучлари, шунингдек, миллий ядровий тўхтатувчи кучларнинг тайёрлигини намойиш этиш, бу синов одатий ҳол, бир неча йил аввал режалаштирилганлигини айтди.. Шунингдек, у Америка томони АҚШ ва Россияни боғловчи икки томонлама келишувлар доирасида ўзининг баллистик ракетасини синовдан ўтказиш нияти ҳақида Москвани олдиндан хабардор қилганини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0