Бугун пойтахтнинг 2 туманида газ ўчирилади — манзиллар

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Сергели ва Янгиҳаёт туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун, 6 сентябрь куни, Тошкент шаҳрининг Сергели ва Янгиҳаёт туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Сергели ва Янгиҳаёт туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан бу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 11:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Сергели туманида:
Қумариқ маҳалласининг Обираҳмат, У. Юсупов кўчалари;
Хонободтепа маҳалласининг Хонобод кўчаси;
Султонобод маҳалласининг Янги турмуш, Дўстлик кўчалари;
Учта улгуржи истеъмолчи.
Янгиҳаёт туманида:
Олчазор маҳалласининг Ёрқин ҳаёт кўчаси;
Бинокор маҳалласининг Шокир кўчаси;
Учта улгуржи истеъмолчи.
Янгиликлар лентаси
0