Санъат соҳасида олий унвон — “СССР халқ артисти” кимларга берилган

© Sputnik / Евгений КоктышВладимир Мулявин, художественный руководитель вокально-инструментального ансамбля "Песняры".
Владимир Мулявин, художественный руководитель вокально-инструментального ансамбля Песняры. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
Иттифоқнинг барча республикаларидан 1006 нафар санъат арбоблари СССР халқ артисти унвонини олган.
1936 йил 6 сентябрь куни “СССР халқ артисти” унвони таъсис этилган. Биринчи 13 нафар лауреат орасида Константин Станиславский ва Владимир Немирович-Данченко бор эди.
Муслим Магомаев энг ёш СССР халқ артисти, озарбайжонлик эстрада ва опера хонандаси 31 ёшида унвонга сазовор бўлган. Аёллардан қозоғистонлик опера хонандаси Куляш Байсеитова энг ёш СССР халқ артисти бўлган. У 24 ёшида бу унвонга лойиқ кўрилган.
Ўзбек миллий рақс санъатининг моҳир намоёндаси Мукаррама Турғунбоева ҳам бу унвонга сазовор бўлган. Мукаррама Турғунбоева томонидан яратилган "Тановар", "Муножот" каби рақс санъати дурдоналари ХХ асрнинг нодир рақслари туркумига кирган.
Турғунбоева ташкил қилган "Баҳор" Давлат рақс дастаси ер куррасининг жуда кўп мамлакатларида бўлиб, ўзбек рақс санъатининг ноёб дурдоналарини намойиш этган.
Янгиликлар лентаси
0