Сурхондарёда пахта режасини бажарган фермерга автомобиль берилди

© Хокимият Сурхандарьинской областиСурхондарёда пахта режасини бажарган фермерга автомобил берилди
Сурхондарёда пахта режасини бажарган фермерга автомобил берилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
“Ботош лочини” фермер хўжалиги шартномавий режани 100 фоизга бажарди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Сурхондарё вилоятида пахта режасини бажарган фермерга “Cobalt” топширилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Олтинсой тумани “Пахтакор” ҳудудидаги “Ботош лочини” фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олиб, 3 сентябрь куни шартномавий режани 100 фоизга бажарди.
Ўртача ҳосилдолик 44 центнерни ташкил этган бўлиб, ҳозирда 1-терим ишлари давом этмоқда.
© Хокимият Сурхандарьинской областиСурхондарё вилоятида пахта режасини бажарган фермерга “Cobalt” топширилди
Автомобиль Cobalt подарили фермеру, выполнившему план по сбору хлопка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Сурхондарё вилоятида пахта режасини бажарган фермерга “Cobalt” топширилди
“Бугун шартномавий режани биринчилардан бўлиб бажарган фермер хўжалиги раҳбарига "Денов текстил кластер" МЧЖ томонидан “Cobalt” автомобили топширилди”, дейилади хабарда.
Автомашина калити ҳамда 10 кунда 1,5 тонналаб пахта терган илғор теримчилар, қатор фермер хўжаликлар раҳбарлари, механизаторлар, сувчи ва ишчиларга маиший техникалар, совғаларни вилоят ҳокими топширилди.
Янгиликлар лентаси
0