BAT Россиядаги бизнесини сотди

© AFP 2023 / ISABEL INFANTESШтаб-квартира British American Tobacco в Лондоне. Архивное фото
Штаб-квартира British American Tobacco в Лондоне. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2023
Oбуна бўлиш
Янги компания ITMS деб аталади ва компания маҳсулотлари аввалги брендлар остида сотилишда давом этади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Бритиш Американ Тобакко ўзининг Россия ва Беларусдаги бизнесини сотилганини эълон қилди.
Компания хабарида айтилишига кўра "БАТ" гуруҳи ўзининг Россиядаги бизнесини маҳаллий бошқарувчилар ва инвесторлар консорциумига топширади. Шунингдек, барча савдо брендлар ҳам уларнинг ихтиёрига ўтади.
"Барча расмий жараёнлар якунланганидан сўнг компаниянинг Россия ва Беларусдаги бизнеси "БАТ Россия" — маҳаллий инвесторлар ва бошқарувчилар консорциуми ихтиёрига ўтади. Янги тузилма ITMS компаниялар гуруҳи деб аталади", - дейилган хабарда.
Янги мулкдор барча бизнес жараёнларининг узулуксизлиги ва ходимлар бандлигини таъминлаши керак. Шунингдек Ҳукумат қўмитаси билан келишилган инвестиция режасини амалга ошириши керак.
Ундан ташқари, ҳозирда фойдаланилаётган барча савдо белгилари Россия бизнесининг мулки бўлиб қолади. Истеъмолчилар ўзлари ўрганиб қолган маҳсулотларни таниш брендлар остида харид қилишда давом этадилар.
Эслати бўтамиз, Бритиш Американ Тобакко 2023 йилнинг феврал ойида Россия ва Беларусдаги бизнесини йил охирига қадар сотишини эълон қилган эди. Компания Россия бозоридан кетиши оқибатида 957 млн фунт стерлинг ёки 1,2 млрд. доллар йўқотади.
Янгиликлар лентаси
0