Арманистонда Sputnik шарҳловчиси Геворкян ҳибсга олинди

© SputnikОбозреватель Sputnik Армения Ашот Геворкян
Обозреватель Sputnik Армения Ашот Геворкян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Геворгян чегара ҳудудларидаги ҳаёт ҳақида ўзининг муаллифлик лойиҳаси учун радиоматериаллар тайёрлаш учун Сюник шаҳрига борган.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Sputnik Арманистон шарҳловчиси Ашот Геворкян ва Россияга хайрихоҳ блогер Микаел Бадалян Арманистон жанубидаги Горис шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар берди.
Арманистон Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Бадалян ва Геворкян “ўқотар қуролларнинг ноқонуний савдоси” моддаси билан қўлга олинган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова уларнинг ҳибсга олишига муносабат билдирди.
“Бу Ереванда Россия-Арманистон медиа-форуми ўтказилиши муносабати билан навбатдаги провокация эканлигини истисно қилмайман. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни бузишни истаётганларнинг провокацияси. Ғарб эса бунга кўп сармоя киритмоқда”, - дея ёзди Захарова ўзининг Telegram-каналида.
Sputnik Арманистон хабарига кўра, Геворгян чегара ҳудудларидаги ҳаёт ҳақида ўзининг “Биз” (“Мы”) номли муаллифлик лойиҳаси учун радиоматериаллар тайёрлаш учун Сюник шаҳрига борган.
“Биз Sputnik Арманистон шарҳловчиси Ашот Геворкяннинг ҳибсга олинишини кузатмоқдамиз. Журналистнинг ҳибсга олиниши, айниқса Арманистон-Россия медиа форуми пайтида, энг ишончли асосларни талаб қилади. Биз барча процессуал меъёрларга риоя қилиш ва терговнинг холислигига умид қиламиз”, — дея маълум қилган “Россия сегодня” матбуот хизмати.
Шунингдек, қардош Россия ва Арманистон халқлари ўртасидаги дўстликка путур етказиш бўйича эҳтимолий провокацияларга зудлик билан чек қўйиш зарурлиги таъкидланган.
Ўз навбатида, Геворкяннинг адвокати у ноқонуний қурол савдоси бўйича қўзғатилган жиноий ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган. Адвокат Геворкян ҳам Бадалян каби 72 соатга - қонунда кўзда тутилган муддатга ҳибсга олинганини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0