Чехия разведкаси собиқ раҳбари Украина парчаланиб кетишини башорат қилди

© AP Photo / LIBKOSСолдат ВСУ прячется в траншее во время обстрела под Артемовском. Архивное фото
Солдат ВСУ прячется в траншее во время обстрела под Артемовском. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Шандорнинг фикрича, Россия охир-оқибат Марказий ва Шарқий Европа учун бирлаштирувчи бўғин сифатида бўлиб қолишда давом этади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Украина ҳозирги можаро натижасида катта йўқотишларга дучор бўлади ва давлат сифатида парчаланиб кетади. Чехия ҳарбий разведкасининг собиқ раҳбари генерал Андор Шандор шундай фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Россия охир-оқибат Марказий ва Шарқий Европа учун бирлаштирувчи бўғин сифатида бўлиб қолишда давом этади.

“Украинадаги можаро у парчаланиши билан якунланади. Катта йўқотишларга дуч келади ва қулайди. Дунёда биз яшаб турган Европа қисми учун кўплаб муаммо келтирувчи яна битта музлатилган можаро пайдо бўлади”, - деди у Польшанинг “Mysl Polska” газетасига берган интервьюсида.

Шандор Ғарб етакчиларининг Россия билан умумий уруш улар манфаатларига мос келмаслиги ҳақидаги баёнотларига ҳам муносабат билдириб ўтган.
“Тарих давомида уларга бирор бир мамлакат қўшилишни истамаган можараларни кўрдик, бироқ оқибат натижада бу рўй берди. Мен биз можарога тобора кўпроқ қўшилиб боришимиздан қўрқаман”, - дея қайд этган Чехия ҳарбий разведкасининг собиқ раҳбари.
 Владимир Зеленский  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
"Харитадан йўқоласиз": Зеленскийнинг Россия ҳақидаги баёноти қандай қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0