Тошкентда мобиль қурилмалардан кўп фойдаланадиган ўқувчилар тиш оғриғидан азият чекмоқда

© Sputnik/Abdubakir YunusovНачало нового учебного года в школах Узбекистана
Начало нового учебного года в школах Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтдаги мактабларда 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Мобиль қурилмалардан кўп фойдаланадиган ўқувчиларнинг 31,0 фоизи тиш оғриғи ва кариесдан азият чекади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси (Санэпидқўмита) хабар берди.
Пойтахтдаги мактабларда 2022-2023 ўқув йили давомида 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказилди.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий рақамли қурилмалар ва Интернетдан кўп фойдаланиш болаларнинг касалланишига таъсирини баҳолашга қаратилди.
“Статистик маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ўқувчилар орасида эндокрин тизим, овқатланиш ва метаболик касалликлар билан боғлиқ шикоятларга эга болалар ўртача 41 фоизни ташкил этади”, - дейилади хабарда.
Умумий касалланишнинг қиёсий таҳлилига кўра, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларида, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларига нисбатан руҳий ва хатти-ҳаракатларнинг бузилиши билан боғлиқ белгилар кўпроқ учради.
Скрининг сўровнома натижалари орқали аниқландики текширилаётган болалар орасида асаб тизими касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган.
“Сўровнома натижаларига кўра болалар орасида қон айланиш тизими, нафас олиш тизими касалликлари шовқин ва қулоқ билан боғлиқ шикоятлар бор эканлигини аниқланган, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ шикоят қилган.
Ўқувчиларнинг 31,0 фоизи тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган, бу рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларига нисбатан 6,4 фоизга кўпдир.
Рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиганларга нисбатан турли касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган.
Янгиликлар лентаси
0