Тошкент вилоятида мигрантлар билан ишлаш бўйича виртуал офис иш бошлаши кутилмоқда

© Sputnik / Денис ГришкинМиграция маркази
Миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги мигрантларнинг турли сабаблар билан ишдан бўшатилишига қарши курашмоқчи.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлигида мигрантлар билан ишлаш бўйича виртуал офис иш бошлаши кутилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Вилоят ҳокимлигида мигрантлар билан ишлаш бўйича махсус виртуал офис лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.
“Виртуал офис фаолиятини йўлга қўйиш дегани бу – мигрантларни Ватанга қайтариш ва иш билан таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни умумлаштириш, соддалаштириш, самарали, энг асосийси, замонавий мулоқот тартибини йўлга қўйиш, демакдир”, - дейилади хабарда.
Лойиҳа орқали қуйидагилар амалга оширилади:
бандлик дастури бўйича қилинаётган ишларни мигрантлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
ишга жойлашишларига кўмаклашиш;
кейинчалик турли сабаблар билан ишдан бўшатилишларга қарши курашиш ва ҳафталик мониторинг юритиш;
очиқлик, шаффофлик орқали жараёнга барча фуқароларни бевосита жалб қилиш;
жамоатчилик назорати ўрнатиш.
Қайд этилишича, меҳнатни ташкил этиш жараёни устидан текширув ўтказишга ваколатли инспекция раҳбарининг ҳафтада бир марта халққа ҳисобот бериш тартиби йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0