Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда — у қачон учиб ўтади?

© NASAАстероид
Астероид - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
NASA: Диаметри 1,2 километргача бўлган астероид Ер томон учмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда. Бу ҳақда РИА Новости НАСАнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш марказига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, диаметри 1,2 километргача бўлган потенциал хавфли астероид 349507 (2008 QY) 34 йилдан сўнг яна Ерга яқинлашмоқда.

“У 3 октябрь куни сайёрамиздан тахминан олти миллион километр узоқликда учиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Астероид 3 октябрь куни соат 20:39да (Ўзбекистон вақти билан 4 октябрь, 01:39да) Ерга яқинлашади.
Осмон жисми ва Ер орасидаги минимал масофа 0,042 астрономик бирлик ёки деярли 6,3 миллион километрни ташкил қилади. Ер орбитасини 7,5 миллион километрдан камроқ масофада кесиб ўтувчи астрономик объектлар потенциал хавфли ҳисобланади.
Олимларнинг фикрига кўра, астероиднинг диаметри, 520 дан 1200 метргача етиши мумкин. Объектнинг тезлиги секундига 20,96 километрни ташкил қилади.
Астрономлар биринчи марта мазкур астероидни 1989 йил 30 сентябрда пайқашган. Объект 33,5 йил давомида "ғойиб бўлди" ва кейинги сафар олимлар уни 2023 йил 13 февралда кузатишган.
Астероид Ер-кроссерлар - Ер орбитасини кесиб ўтувчи астероидларга тегишли. Бироқ, бу бундай объект сайёра билан албатта тўқнашади, дегани эмас. Астрономик бирлик - бу Ердан Қуёшгача бўлган ўртача масофага тенг бўлган космосдаги масофаларнинг ўлчов бирлиги.
Янгиликлар лентаси
0