Марокашда кучли зилзилa кузатилди —қурбонлар бор

© AP Photo / IRWIN FEDRIANSYAHЕр силкиниши, архив сурат.
Ер силкиниши, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Марокашдан 80 километр узоқликда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Кеча тунда Марокашда кучли зилзилa кузатилди. Бу ҳақда РИА Новости Европа-Ўрта эр денгизи сейсмологик марказига таяниб хабар берди.
Марокашдан 80 километр узоқликда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

“Зилзила қурбонлари сони 296, яраланганлар сони 153 нафарга етди”, - дейилади хабарда.

Биринчи ер силкинишидан кейин яна бир нечта зилзилалар қайд этилган. Ўшандан бери 4,8, 3,4, 3,2 ва 3,3 магнитудали камида тўртта зилзила кузатилган.
Қайд этилишича, сейсмологлар зилзиладан кейин ҳатто кундузи ҳам ичида ер силкинишлари содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0