Тошкентнинг 8 та тумани иссиқ сув таъминотидан узилади — кун ва манзиллар

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишСезонное отключение горячей воды
Сезонное отключение горячей воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг қатор туманларида иссиқ сув таъминоти беш кунга ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Тошкентнинг 8 та туманидаги қатор кўчаларда иссиқ сув таъминоти беш кунга ўчирилади, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишлари доирасида 11-15 сентябрь кунлари “Тошкент иссиқлик маркази” филиалининг фаолияти тўлиқ тўхтатилади.
Шу сабабли, пойтахтнинг қатор манзилларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади.
Иссиқ сув бўлмайдиган манзиллар:
1.
Миробод тумани: Нукус, Авлиё ота, Миробод, Катта миробод, Афросиёб, Госпитал, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, А.Темур, Истиқбол, Шаҳрисабз, Т.Шевченко, Фидокор, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Ҳ.Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон, И.Каримов кўчалари, Катта Миробод 1-тор, Мироншоҳ 7-тор, Нукус 1-берк кўчалари;
2.
Чилонзор тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 16, 17, 18, 19, 20а, Е, С, И-24 мавзелари, Муқимий, Лутфий, Дўмбробод, Арнасой, Наққошлик, Чилонзор, Боғистон, Нафосат, Чўпонота кўчалари;
3.
Мирзо Улуғбек тумани: А.Тўқай, Ўзбекистон овози кўчалари;
4.
Шайхонтоҳур тумани: Оқтепа мавзеси, Гулханий, Самарқанд дарвоза, Есенин, Нурафшон ва Увайсий кўчалари;
5.
Юнусобод тумани: Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Ш.Рашидов кўчалари;
6.
Яккасарой тумани: Бобур, Х. Умаров, КХАЙ, А. Қаҳҳор, Нукус, Кичик Бешёғоч, Ҳ. Сулаймон, Глинка, Шота Руставели, Боғибўстон, Яккасарой 1 ва 2-тор кўчалари, Бошлиқ 1-тор кўчаси, Нурмуҳаммедов, Комил Яшин, Сафдош, Муқими, Суқрот, Муқими 1 - тор куча, Шохжаҳон, Акромхўжаев, Имом Ат-Термизий, Ўрикзор, Ўрикзор 1-тор, Жамшид Шоший 1-тор, Белариқ, Тошбулоқ, Бобир Бобоев, Аския, Абдулла Авлоний, Юсуф Хос Ҳожиб, Жийдазор, Братислава, Миробод, Кўхинур, Тафаккур, Боғсарой, Воҳидов, Сарабўстон, Юнус Ражабий, Самарқанд кўчалари, “Бошлиқ”, “Қушбеги”, “Ракат” мавзелари;
7.
Сергелийский тумани: С. Талипов, М. Хадар, Олтин Водий кўчалари, Ислом Каримов номли Халқаро Аэропорт;
8.
Яшнобод тумани: С. Азимов, Элбек, Тўй-тепа, Истиқлол, Истиқбол, Шаҳрисабская, Махтумқули кўчалари.
Янгиликлар лентаси
0