Ўзбекистон пара таэквондочилари ОЧда иккинчи ўринни эгаллашди

© Пресс-служба Министерства молодёжной политики и спортаПаратаэквондисты Узбекистана завоевали 11 медалей на ЧА
Паратаэквондисты Узбекистана завоевали 11 медалей на ЧА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Oбуна бўлиш
Пара таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионати ўзбекистонликлар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 7-10 сентябрь кунлари Ливаннинг Байрут шаҳрида бўлиб ўтган пара таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар қилди.
Бу натижа билан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 22 давлат орасида 2-ўринни эгаллади.
Терма жамоа мураббийи Бобур Қўзиев эса мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди ва махсус кубок билан тақдирланди.
Ғолиб ва совриндорлар
Олтин:
Жавоҳир Алиқулов (-70 кг);
Асад Тоштемиров (-80 кг);
Гулжаной Наимова (+65 кг).
Кумуш:
Қудрат Ҳайдаров (-63 кг);
Асад Анваров (+ 80кг);
Камола Жўраева (-57 кг).
Бронза:
Қудратилло Суннатов (-58кг);
Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг);
Асил Ҳусанов (-70 кг);
Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг);
Зиёда Исоқова (-47 кг).
Янгиликлар лентаси
0