Саидов Корея бош вазири билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?

© Пресс-служба МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов Корея Республикаси бош вазири Хан Дак Су билан учрашди
Бахтиёр Саидов Корея Республикаси бош вазири Хан Дак Су билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон-Корея Республикаси стратегик шериклигини янада фаоллаштириш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 10 сентябрь куни, Корея Республикаси бош вазири Хан Дак Су билан учрашди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Корея Республикаси стратегик шериклигини янада фаоллаштириш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлгани каби давлат идоралари ўртасида яқин шериклик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Саидов, шунингдек, дунёдаги энг йирик хотира чиплари ва яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири "SK hynix" президенти Ким Донг Соп билан учрашув ўтказди. Корхона ва ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов встретился с президентом компании SK hynix Ким Донг Сопом
Бахтиёр Саидов встретился с президентом компании SK hynix Ким Донг Сопом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Бахтиёр Саидов встретился с президентом компании SK hynix Ким Донг Сопом
Саидов "Shindong Resources" компанияси раҳбари ва Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раиси Ким Ёнг Гу билан ҳам учрашди. Саидовга кўра, ассоциация икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим платформаси сифатида хизмат қилмоқда.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов встретился с председателем Бизнес-ассоциации Корея-Узбекистан Ким Ёнг Гу
Бахтиёр Саидов встретился с председателем Бизнес-ассоциации Корея-Узбекистан Ким Ёнг Гу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Бахтиёр Саидов встретился с председателем Бизнес-ассоциации Корея-Узбекистан Ким Ёнг Гу
Жорий йил 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги ҳукумат делегацияси ташриф билан Жанубий Кореяда бўлади.
Янгиликлар лентаси
0