Имтиҳондан ўтмаган абитуриентларга талаба бўлиш имкониятлари берилмоқда

© Sputnik/Рамиз БахтияровТест топшириш жараёнидаги абитуриетлар
Тест топшириш жараёнидаги абитуриетлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Oбуна бўлиш
2023/2024 ўқув йили учун ўтказилган бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, абитуриентларга бир қатор имкониятлар берилади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Олий таълим олиш истагида бўлган абитуриентлар учун яна бир қатор енгилликлар берилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023/2024 ўқув йили учун ўтказилган бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, абитуриетларга бир қатор имкониятлар берилади.
Унга кўра:
талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга рўйхатдан ўтишда танланган барча бакалавриат таълим йўналишларидан бирида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти;
рўйхатдан ўтишда танланган 2-, 3-, 4- ёки 5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига талабаликка тавсия этилган, бироқ тўплаган балли танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлган абитуриентларга танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти берилди.
Бунда абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари асос сифатида қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, белгиланган минимал ўтиш балидан (56,7 баллдан) кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам биринчи ўқув йилига муайян таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг 2 бараварига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Янгиликлар лентаси
0