Бугун Тошкентнинг 6 туманида газ қисман ўчирилади — манзиллар

© Sputnik / Павел ЛисицынГаз плитаси
Газ плитаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Oбуна бўлиш
Яшнобод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Учтепа ва Олмазор туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бугун, 14 сентябрь куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг туманларида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан Яшнобод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Учтепа ва Олмазор туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Яшнобод туманида 10:00 дан 17:00 гача:
Фарғона йўли кўчасида;
Улгуржи истеъмолчилар 8 та.
Яккасарой туманида 10:00 дан 17:00 гача:
Бобур кўчасида;
"Ракатбоши" маҳалласининг Бўрижар кўчасида;
Улгуржи истеъмолчилар – 22 та.
Мирзо Улуғбек туманида 10:00 дан 17:00 гача:
"Темурийлар" маҳалласининг Бунёдкор, Ватан кўчаларида;
Улгуржи истеъмолчилар 2 та.
Чилонзор туманида 10:00 дан 18:00 гача :
"Чопон ота" маҳалласида;
Улгуржи истеъмолчилар – 10 та.
Учтепа туманида 10:00 дан 17:00 гача:
"Гузар" маҳалласида;
"Кўҳна Чопон ота" маҳалласида;
"Боғистон" маҳалласида;
Улгуржи истеъмолчилар 23 та.
Олмазор туманида 10:00 дан 17:00 гача:
X.Kўхакий маҳалласида;
Улгуржи истеъмолчилар – 2 та.
Янгиликлар лентаси
0