Мирзиёев Душанбега жўнаб кетди — у қандай тадбирларда иштирок этади?

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Самарканд.
Визит Шавката Мирзиёева в Самарканд.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Oбуна бўлиш
Душанбеда президент икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Шунингдек, президент икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев Душанбедаги саммитда қатор муҳим ва долзарб таклиф ва ташаббусларни билдиради. Президент минтақада савдо-иқтисодий, транспорт, “яшил иқтисодиёт”, энергетика, сув ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига тўхтатиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этади.
Флаги центральноазиатских государств. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2023
Душанбеда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 5 та ҳужжат имзолаши кутилмоқда — рўйхат
Янгиликлар лентаси
0