Футзал бўйича дунёнинг энг таниқли мураббийлардан бири Ўзбекистонга келади

© ArmsportФутзал
Футзал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон футзал терма жамоаси мамлакатда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Футзал бўйича дунёнинг энг таниқли мураббийлардан бири Хосе Венансио Лопес Ўзбекистонга келади, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
© Пресс-служба Ассоциации футбола УзбекистанаХосе Венансио Лопес
Хосе Венансио Лопес  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Хосе Венансио Лопес
Ўзбекистон футзал терма жамоаси мамлакатда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
Қайд этилишича, жамоани муҳим турнир олдидан янада юқори даражага олиб чиқиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
“Жаҳонда юксак мавқега эга мутахассис Хосе Венансио Лопес яқин кунларда мамлакатимизга ташриф буюриб, ЎФА раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар ўтказади”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Венансио икки бор Испания терма жамоасини Европа чемпионига айлантирган. Жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан. Клублар ўртасида Европа чемпиони. Испания чемпиони, 3 карра кубок эгаси, 3 бор суперкубок соҳиби. Шунингдек, 5 бор дунёнинг яхши мураббийи деб топилган.
Маълумот учун, футзал бўйича жаҳон чемпионти 2024 йил 14 сентябрь - 6 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг кучли 24 жамоаси чемпионлик учун кураш олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0