Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти ўчирилади — кун ва манзил

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2023
Oбуна бўлиш
Яшнобод, Учтепа ва Олмазор туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бугун ва душанба куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти ўчирилади, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтимизнинг туманларида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан Яшнобод, Учтепа, Олмазор туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Олмазор тумани - 16 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача: “Чилтўғон” маҳалласида қисман, 1 та улгуржи истеъмолчи.
Яшнобод тумани - 18 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача: “Қурувчилар” маҳалласида, “Иноқобод” маҳалласининг Шавкат, Чашма, Чарос, Саодат кўчаларида, Улгуржи истэъмолчилар – 15 та.
Учтепа тумани - 11:00 дан 16:00 гача “Фозилтепа” маҳалласи, Улгуржи истеъмолчилар 8 та.
Янгиликлар лентаси
0