Отабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди

© НОКОтабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди
Отабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Oбуна бўлиш
Отабек Умаров Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти таркибида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Хитойда Ўзбекистон делегациясининг штаб-квартирасида яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Отабек Умаров Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг Атлетлар шаҳарчасига ташриф буюриб, Ўзбекистон делегациясининг штаб-квартирасини кўздан кечирди. Умаровга Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ойбек Касимов бошчилигидаги Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти ҳамроҳлик қилишди.
© НОКОтабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди
Вице-президент ОСА ознакомился с условиями, созданными в штаб-квартире делегации Узбекистана
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Отабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди
Ташриф давомида шаҳарчада делегация учун яратилган шароитлар ўрганилди. Атлетлар яшайдиган хоналар, тиббиёт бўлими, машғулот ва мусобақа залларига қатнашлари учун йўлга қўйилган транспорт-логистика тизими, спорт турлари бўйича мусобақалар тақвими ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, атлетлар шуғулланадиган спорт заллари, ошхоналар ҳам кўздан кечирилди.
© НОКОтабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди
Вице-президент ОСА ознакомился с условиями, созданными в штаб-квартире делегации Узбекистана
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Отабек Умаров Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди
"ООК вице-президенти айни пайтда шаҳарчада яшаётган спортчи ва мураббийларимиз билан яқиндан суҳбатлашди. Самимий мулоқот давомида уларнинг тайёргарлиги, кайфияти ҳақида гаплашиб, бўлажак баҳсларда уларга омад тилади", — дейилади хабарда.
© НОК
Вице-президент ОСА ознакомился с условиями, созданными в штаб-квартире делегации Узбекистана
 - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© НОК
Вице-президент ОСА ознакомился с условиями, созданными в штаб-квартире делегации Узбекистана
 - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© НОК
Вице-президент ОСА ознакомился с условиями, созданными в штаб-квартире делегации Узбекистана
 - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Отабек Умаров бугун Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти таркибида иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон делегацияси Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2023
Ўзбекистон делегацияси Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди
Янгиликлар лентаси
0