Венгриянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

© Бахтиёр Саидов / TelegramЙожеф Рожа ва Бахтиёр Саидов
Йожеф Рожа ва Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2023
Oбуна бўлиш
Йожеф Рожа Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгриянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Йожеф Рожани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Саидов учрашувда элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.
“Ҳамкорлигимизнинг асосий устувор йўналишларини ва яқин истиқболдаги режаларимизни муҳокама қилдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги янги дипломатик миссияси давомида муваффақиятлар тилаймиз”, — деб ёзган вазир.
Венгрия 2016 йилда Тошкентда ўз элчихонасини очган, 2023 йил мартида эса Ўзбекистон элчихонаси Будапештда ўз фаолиятини бошлади.
Янгиликлар лентаси
0