Ўзбекистондаги Жалолиддин Румий асарлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЛоготип ЮНЕСКО. Архивное фото
Логотип ЮНЕСКО. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Жалолиддин Румийнинг асарлари Ўзбекистонда сақланишда давом этади. Фақат эндиликда бу ЮНЕСКО ташкилоти ҳомийлигида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги Жалолиддин Румий асарлари куллиёти ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Шарқшунослик институти Тарихий ҳужжатларни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғи Санжар Ғуломов Sputnik мухбирига маълум қилди.
© Отдел исследования исторических документов Института востоковеденияЖалолиддин Румий асарлари куллиёти
Коллекция произведений Мауланы Джалалуддина Руми (1207-1273) включена в международный список ЮНЕСКО Память мира. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Жалолиддин Румий асарлари куллиёти
Жалолиддин Румий асарлари куллиёти Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасида сақланмоқда.
Санжар Ғуломовнинг сўзларига кўра, жаҳон адабиётининг буюк сиймоларидан бири улуғ мутафаккир Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1273) асарлари куллиётининг ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига киритилиши дунё миқёсида катта бир воқеа бўлди.
© Отдел исследования исторических документов Института востоковеденияЖалолиддин Румий асарлари куллиёти
Коллекция произведений Мауланы Джалалуддина Руми (1207-1273) включена в международный список ЮНЕСКО Память мира. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Жалолиддин Румий асарлари куллиёти

“Мавлоно асарлари нафақат юксак бадиийлиги, балки уларга сингдирилган кучли ҳаёт фалсафаси билан оммани ўзига ром этиб келган. Унинг “Фиҳи мо фиҳий” ("Ичингдаги ичингдадир"), “Мавоизи мажолиси сабъа” ("Етти мажлис мавъизалари") ва “Мактублар”и мана яратилганига етти асрдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, уларга бўлган қизиқиш ортса ортдики, лекин асло сусаймади”, деди у.

Мутахассиснинг айтишича, Жалолиддин Румийнинг асарлари Шарқшунослик институти хазинасида сақланишда давом этади. Фақат эндиликда бу ЮНЕСКО ташкилоти ҳомийлигида амалга оширилади.
© Отдел исследования исторических документов Института востоковеденияЖалолиддин Румий асарлари куллиёти
Коллекция произведений Мауланы Джалалуддина Руми (1207-1273) включена в международный список ЮНЕСКО Память мира. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Жалолиддин Румий асарлари куллиёти
2017 йилда ЮНЕСКО ишлари бўйича Туркия Миллий комиссияси бир ташаббус билан чиқиб, қайси давлатлар фондларида Румий асарлари мавжуд бўлса, шу давлатлар ҳамкорликда мазкур алломанинг асарларини ЮНЕСКОга тақдим этиш ғоясини илгари сурган.
© Отдел исследования исторических документов Института востоковеденияЖалолиддин Румий асарлари куллиёти
Коллекция произведений Мауланы Джалалуддина Руми (1207-1273) включена в международный список ЮНЕСКО Память мира. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Жалолиддин Румий асарлари куллиёти

“Бу масалада жуда кўп халқаро йиғилишлар ўтказдик. Ҳатто менда аввал бошда "Ҳа, бизнинг хазина 2000 йилдаёқ Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига тўлалигича киритилган бўлса, институтимиз яна алоҳида бир неча нусхани тақдим этиши шартмас-ку", деган савол ҳам бор эди. Лекин бу ерда бошқа масала бор. Биринчидан, қўлёзмаси бору, аммо маълум сабаб билан ЮНЕСКО рўйхатига кирмаган фондлар ҳам бор. Бунақа фондлар, албатта, ЮНЕСКО рўйхатига киришдан жуда манфаатдор”, дея қўшимча қилди Ғуломов.

Унинг қайд этишича, иккинчи масала жуда жиддий. Бу ҳам бўлса, илм-маърифат ва маданият-маънавият йўлида давлатларнинг бирлаша олиши ва бир ёқадан бош чиқариб, бир алломанинг ижодига эътибор кўрсатилиши қабилида қабул қилиниши керак.
Санжар Ғуломовнинг айтишича, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти раҳбариятига институт фондидаги Румий асарлари куллиёти ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро реестрига қайд этилганини тасдиқловчи сертификат ҳам берилган.
© Отдел исследования исторических документов Института востоковеденияРумий асарлари куллиёти ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро реестрига қайд этилганини тасдиқловчи сертификат
Коллекция произведений Мауланы Джалалуддина Руми (1207-1273) включена в международный список ЮНЕСКО Память мира. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Румий асарлари куллиёти ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро реестрига қайд этилганини тасдиқловчи сертификат

“Мавлоно Румий асарларини сақлаш ёки илмий реставрация масалалаларида албатта ЮНЕСКО биринчи ёрдамини кўрсатади ва бу шуниси билан аҳамиятли”, - деди Ғуломов.

Маълумот учун, Мавлоно куллиёти – 13 асрда яшаган буюк сўфийлардан бири ҳисобланган шоир, файласуф, олим ва илоҳиётчи Мавлоно Жалолиддин Румий асарларининг тўлиқ тўплами.
Янгиликлар лентаси
0