Янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади

© Sputnik / Илья НаймушинГрузовой автомобиль движется по федеральной трассе
Грузовой автомобиль движется по федеральной трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
Oбуна бўлиш
2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистонда янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади. 26 сентябрь куни буни назарда тутувчи президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга қўшимча киритилди
Унга кўра, 2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704 32 9209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади ва улар утилизация йиғимидан озод қилинади.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2020
Айрим транспорт воситаларидан утилизация йиғими ундирилмайди
Янгиликлар лентаси
0