Россия меҳнат мигрантларини ёллашнинг умумий механизмини ишлаб чиқмоқда

© МВД УзбекистанаЗаседание Совета руководителей миграционных органов государств СНГ
Заседание Совета руководителей миграционных органов государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ Соғлиқни сақлаш, Таълим ва Меҳнат вазирликлари билан биргаликда умумлаштирилган ёндашув ишлаб чиқмоқда.
ТОШКEНТ, 28 сен – Sputnik. Россия МДҲ давлатларидан меҳнат мигрантлари ташкиллаштирилган тартибда ёллашнинг умумлашган тизимини ишлаб чиқмоқда, деди Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой бугун Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ миграция органлари раҳбарлари мажлисида.
Горовойнинг айтишига кўра, Россия бош вазири меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ёллаш жараёнларини максимал даражада умумлаштириш вазифасини қўйган.
"Бош вазиримиз бу жараёнларни максимал даражада умумлаштириш вазифасини қўйди. Биз миграция бўйича бўлажак мажлисда Соғлиқни сақлаш, Таълим ва Меҳнат вазирликлари билан биргаликда ана шундай умумлаштирилган ёндашув ҳақида ҳисобот берамиз", - деди Горовой.
Горовой, шунингдек, Россия Федерацияси 2021 йил кузида Ўзбекистон фуқароларни Россиянинг қурилиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларига ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилганини эсга олди.
Унинг сўзларига кўра, ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш масалаларида Россия Тожикистон билан ҳам ишламоқда ва “айрим масалалар” бўйича Қозоғистон тажрибасини ҳам ўзлаштириш ниятида.
Янгиликлар лентаси
0