Ситуация на месте взрыва в Сергели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкентдаги омборда кучли портлаш
28 сентябрь куни соат 03:00да ФВВ Тошкент шаҳар Бошқармаси навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Сергелидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

© МанбаМощный взрыв произошёл ночью в Ташкенте
Мощный взрыв произошёл ночью в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Oбуна бўлиш
Жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Inter Logistics“ МЧЖ омборхонасида юз берган портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Энг сўнгги тезкор хабарлар, фото, видео бизнинг (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
“Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган”, - дейилган хабарда.
Ҳозир жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган. Ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган. Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Вазирлик воқеа тафсилотлари юзасидан ахборот бериб борилишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.
ССВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола эса воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган.
Взрыв произошел на складе в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкентдаги омборда кучли портлаш
Тошкентдаги кучли портлаш: айни дамда нималар содир бўлмоқда — фото, видео
Янгиликлар лентаси
0