Ўзбекистонда ўтган йили табиий ва техноген офатлар туфайли 287 киши вафот этган

© Элина БекназароваСпасатели МЧС. Архивное фото
Спасатели МЧС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2023
Oбуна бўлиш
2022 йилда Ўзбекистонда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатида 287 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФВВ академиясида ўтган илмий-амалий анжуманда маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар 131 тани ташкил этган. Оқибатда 287 киши ҳалок бўлган, 297 киши эса жабрланган.
Содир бўлган 55 та табиий хусусиятдаги фалокатда 127 киши ҳалок бўлган. 88 нафар фуқаро жароҳат олган. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган. Улар 10 минг 260 тани ташкил этиб, 7 минг 587 таси (умумий ёнғинларнинг 73,9 фоизи) аҳоли яшаш секторига тўғри келади.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар 107 нафар, жароҳат олганлар 177 нафарга тенг. Ёнғинлар камайиб бориш тенденциясига эга бўлса-да, моддий зарар миқдори ортиб борган.
Спасатели МЧС проводят работу по ликвидации последствий схода селя. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2022
Жиззах ва Самарқанддаги сел талофатлари ҳақида маълумот берилди
Янгиликлар лентаси
0