Ситуация на месте взрыва в Сергели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкентдаги омборда кучли портлаш
28 сентябрь куни соат 03:00да ФВВ Тошкент шаҳар Бошқармаси навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади

© AFP/TEMUR ISMAILOVСпасатели работают над поднятием дыма 28 сентября 2023 года на месте взрыва на складе недалеко от аэропорта в Ташкенте
Спасатели работают над поднятием дыма 28 сентября 2023 года на месте взрыва на складе недалеко от аэропорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2023
Oбуна бўлиш
BYD компанияси: ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади, дея хабар берди Хитой компанияси.
Кеча Сергели туманидаги божхона омбори ҳудудида портлаш содир бўлиб, унинг сабаблари ва ҳолатлари ҳозирда махсус хизматлар томонидан ўрганилмоқда.
Воқеа содир бўлган вақтда божхона омборига туташ ҳудудда BYD русумли автомобиллар ҳам бўлган. Афсуски, уларнинг баъзилари портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган.
“Барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади, зеро бу хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан муҳимдир. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади”, дейилади хабарда.
Хабарда портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмаслик сўралган.
Компания шунингдек, фожиали ҳодиса туфайли барча жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкентдаги омборда кучли портлаш
Сергелидаги ёнғин: омборхона портлашига оид асосий хабарлар
Янгиликлар лентаси
0