Россияда болаларни тамаки чекишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

© Fotolia / IvanmateevТамаки, архив сурат
Тамаки, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳозир бу қилмиш учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россияда болаларни мунтазам равишда тамаки ва таркибида никотин бор маҳсулотларни чекишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Россия Давлат думасига тегишли қонун лойиҳаси киритилди, дея ёзади РИА Новости.
Таъкидланишича, ҳозир ўсмирларни тамаки ёки таркибида никотин бор маҳсулотлар – вейп, чилим, электрон тамаки ва ҳоказоларни чекишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Россия Жиноят кодексини вояга етмаганларни чекишга жалб этганлик учун, агар фуқаро бир йил ичида худди шундай қилмишлар учун маъмурий жазо олган бўлса, жиноят жавобгарликни назарда тутувчи янги модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
Бу қилмиш учун 100 минг рублгача ёки маҳкумнинг бир йилгача маоши ва бошқа даромади миқдоригача жарима, ёки 240 соатгача мажбурий ишлар, ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки худди шу муддатга озодликдан чеклаш назарда тутилади.
Бундан ташқари, болаларни уларни тарбиялаш мажбурияти юкланган ота-оналар, педагог ходимлари ёки бошқа бирор киши томонидан чекишга жалб этилганлик учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.
Бокал вина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Тамаки ва алкоголь сотиш қоидалари ўзгарди: янги қонун 26 августдан кучга киради
Янгиликлар лентаси
0