Безгакка қарши янги вакцина тасдиқланди

© AFP 2023 / AFP / GEOFF CADDICKШприц с инъекцией
Шприц с инъекцией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Янги эмлаш воситаси R21 деб номланди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Безгакка қарши янги вакцинани тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га таяниб хабар берди.
ЖССТнинг маълум қилишича, дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйиляпти. Қурбонлар сони 600 минг нафардан ошмоқда.
Ушбу кўрсаткичларнинг ўртача 95 фоизи Африка қитъасида рўйхатга олиняпти. Энг ёмони, минтақада ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг 80 фоизи — беш ёшгача бўлган болалар.
Айтилишича, бундай мураккаб эпидемиологик вазият безгакка қарши янги вакцина яратиш жараёнини янада жадаллаштириб юборди ва ниҳоят ижобий натижага эришилди ҳам.
Кеча ЖССТ бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган янги вакцинани тасдиқлади. У бундан икки йил аввал фойдаланишга тавсия этилган илк муқобилидан, энг аввало, арзонлиги билан фарқланади.
"Янги эмлаш воситаси R21 деб номланди. Унинг муаллифлари — Буюк Британиянинг Оксфорд университети олимлари", — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, ҳар икки вакцинанинг самарадорлиги ўхшаш. Шунга қарамай, R21 нинг бир дозаси 2-4 долларга тенг ва бир киши учун тўрт доза талаб этилади. Бу, аввалги RTS,S вакцинаси нархидан икки баравар арзон.
Эслатиб ўтамиз, безгакка қарши эмлаш воситасини яратиш учун дунё олимларига 100 йилдан кўпроқ вақт зарур бўлди.
Янгиликлар лентаси
0