Эмир Кустурица ўзининг янги фильми ҳақида ҳикоя қилиб берди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишЭмир Кустурица. Архив сурат
Эмир Кустурица. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Машҳур серб режиссёри Эмир Кустурица айни дамда Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Эмир Кустурица келаси йил суратга олиш режалаштирилган ўзининг янги фильми ҳақида ҳикоя қилиб берди. Айни дамда у Тошкентда.
Кустурица Тошкентда кино ижодкорлари учун маҳорат дарси ўтказди ва у ерда Тошкент ВГИК талабалари билан суҳбатлашди, иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди ва яқин келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
"Мен янги фильм суратга олишни режалаштирганман. Унинг иккита номи бор: "Мен айбдорман" ёки "Жазосиз жиноят". Фильм Достоевский романининг замонавий варианти бўлади ва менимча, бу яхши фильм бўлиши керак”, — деб ўртоқлашди режиссёр.
Россиялик актёрлар иштирокидаги суратга олиш ишлари 2024 йилда бошланиши режалаштирилган. Суратга олиш ишлари Москва ва Россия вилоятларида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0